Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлигага қайтган «Динамо» директорни ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 15 декабрь куни «Динамо» ПФК қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев ва мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда жамоа аъзолари иштирок этган йиғилишда «Динамо» клубининг 2023 йилги мавсумни муваффақиятли якунлагани эътироф этилиб, 2023 йилги мавсумда жамоадан самарқандлик мухлисларнинг умид катта экани таъкидланди.

Йиғилишда сўнгги уч йил давомида «Динамо» ПФК бош директори лавозимида ишлаб келган Учқун Қобилов «Про» лицензияси учун ўқиши сабабли ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Унинг ўрнига клуб ҳомийси ҳамда вилоят раҳбарияти таклифи билан Дилшод Шарофутдинов «Динамо» ПФК бош директори сифатида расман таништирилди.

38 ёшли мутахассис ўз вақтида «Динамо», «Пахтакор», «Навбаҳор» клублари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, сўнгги йилларда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган эди.

Йиғилиш якунида вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари Дилшод Шарофутдиновга катта масъулият юкланганини маълум қилиб, Самарқанд футболини биргаликда янги даражага олиб чиқиш, клуб бош мураббийи Вадим Абрамов билан ҳамжиҳатликда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ташкил этиш йўлида омад тилаб қолишди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:05, 15.12.2023.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик