Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Муроджон Аҳмадалиев: «Менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ»

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) мексикалик Кевин Гонсалесга (26-0-1, 13 КО) қарши жанг қилади.

Ушбу жанг Тошкент вақти билан якшанба тонгида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Десерт Diamond аренасида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида ўтказилади.

Жанг олдидан Муроджон Аҳмадалиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

"Албатта, мени фаолиятимдаги муҳим жанглардан бири кутиб турганини ҳис этиб турибман. Элиминатор жанги ғолиби чемпионлик камари учун рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади. Тайёргарлик ҳам шунга монанд тарзда бўлди.

Тўғри, машғулот жараёнида ёнимда Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов каби дўстларим тўлиқ бўлишмади. Лекин улар билан ҳар куни гаплашиб турдик. Мураббийларим билан биргаликда режа асосида тайёргарлик кўрдик. Рақиб мексикаликлигининг ўзи кўп нарсадан дарак беради. Мексикаликлар зарбаларга чидамли бўлишади. Аммо менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ. Чемпионлик камарларини қайтариб олиш учун астойдил киришганман. Бу йўлда биринчи навбатда Гонсалесни мағлуб этишим керак.

Халқимиз дуо қилиб турса, ҳаммаси яхши бўлади. Уларни хурсанд этиш учун боримни бераман.

Мен аввалги жангимни бир неча бор қайта кўриб чиқдим. Фикримча, ўша жангда ғалаба меники бўлиши керак эди. Нима бўлган тақдирда ҳам яна рингга қайтаётганимдан хурсандман.

Шанба куни (бизнинг вақт билан якшанба тонги) барчани аренада кўришни истайман. Мен ҳар бир рақибимга ҳурмат билан қараганман. Гонсалес — яхши даражадаги боксчи ва шу сабабли мен унга қарши рингга кўтариляпман", — деди Муроджон Аҳмадалиев.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг WBA камари учун Элиминатор, яъни саралаш вазифасини ўтаб беради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:55, 15.12.2023.
Ўқилди: 1939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.