Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Игорь Пикалкин: «Ўзбекистон кучли жамоа, аммо биз ҳам тенгма-тенг курашдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинда қозоғистонликларнинг 21-рақамдаги ярим ҳимоячиси Игор Пикалкин жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳамкасбларимизга берган интервьюсида ўша пайтда футболчининг оёғига қўйилган ҳимоя шитоки синаб кетган экан.

"Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун принципиал аҳамиятга эга эди. Ахир мамлакатлар орасидаги муносабат ҳеч кимга сир эмас. Шубҳасиз, бу ўйин оғир ўтди. Ўзбекистонга яхши жамоага эга, аммо биз ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнадик, деб ўйлайман. Ижобий натижага эришишимиз мумкин эди, бироқ ўйин сўнгида яққол вазиятдан фойдалана олмадик", дейди Пикалкин.

Қозоғистон мураббийи Сергей Боровскийнинг фикрича, унинг шогирдлари ҳали тўла куч билан ўйнай олишмаяпти.

"Жамоадошларимнинг иштиёқига эътирозим йўқ", дейди ярим ҳимоячи. "Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳамма курашди. Ўртага кўп нарса тикилганди. Менимча, бизга бироз концентрация етишмади. ҳар биримизни масъулият юки босиб турди. Боз устига, биз ҳали халқаро тажрибага эга эмасмиз".

"Ўзбекистонлик футболчи билан тўқнашув пайтида ҳимоя шитоким синиб кетди. Оёғимнинг ўша жойи кўкарган. Тез орадан жароҳатдан фориғ бўлиб, кейинги ўйинларда майдонга туша оламан деб ўйлайман", дейди қозоғистонлик ярим ҳимоячи Пикалкин.

Манба: www.prosportkz.kz
Киритилди: 12:38, 22.01.2013.
Ўқилди: 4813 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.