"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимини эгаллаб турган нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг ўзининг эҳтимолий истеъфоси ҳақида гапирди.
“Ишдан бўшаш? Бу мени безовта қилмайди. Мен қўллаб-қувватланаётганимни ҳис қиламан, шунинг учун ҳозирча ҳаммаси яхши. Мен ўз ишимга тўлиқ эътибор қаратдим. Менинг барча фикрларим жамоа ҳақида”, - деди мураббий.