Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Тухель: "Мюллер "Штутгарт"га қарши асосийда ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Томас Мюллер ҳужумнинг ўнг қанотида ўйнайдиган жароҳатланган Кингсли Команнинг ўрнини боса олишини айтди.

"Охирги сафар у ҳам қанотда ўйнади ва жуда қаттиқ меҳнат қилди. Томас бизнинг барча талабларимизни билади. У ўнг қанотда ўйнаган. Тўртта ҳужумкор позициянинг ҳеч бири унинг учун муаммо эмас. Очиғи, у асосий таркибда майдонга тушишга даъвогар. У бунга лойиқ”, - деди Тухель матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Мюллерни жорий мавсумдаги ўйин амалиёти камлиги қониқтирмаяпти. Шу сабабдан Томас мавсум охирида шартномаси тугагач, жамоани тарк этишни ўйламоқда.

Киритилди: 15:07, 16.12.2023.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.