Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Мавсум-2023 якунлари: "Навбаҳор"нинг голларига кимлар муаллифлик қилишди?

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" футбол клуби матбуот хизмати якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этади.

Ўзингизга маълум, "лочинлар" Суперлига – 2023да бронза медалини қўлга киритишди. Албатта, жамоанинг бундай ижобий натижага эришиши ортида клуб раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг улкан меҳнатлари самараси ётибди.

Маълумки, ғалаба қозонишда голларнинг ўрни беқиёс. Хўш, “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумдаги голларига кимлар муаллифлик қилишди?

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян шогирдлари Суперлига – 2023да рақиблар дарвозасига 44 та гол уришди. Ушбу голларга эса 16 нафар футболчи муаллифлик қилди.

Жамоанинг тўпурарлар рўйхатини маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов 9 та гол билан бошқариб турибди.

Кейинги ўринни эса 4 тадан гол урган ҳолда, 3 нафар футболчи - Жамшид Болтабоев, Жасурбек Яхшибоев ҳамда Жамшид Искандеровлар эгаллаб туришибди.

Кези келганида таъкидлаш жоизки, якунланган мавсумда ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган “лочинлар” ҳимоячилари ҳам рақиблар дарвозаларини ишғол этишди.

Жумладан, Милош Милович 3 та, Игорь Голбан 2 та, Шаҳбоз Жўрабеков, Иброҳим Йўлдошев ва Филип Ивановичлар эса ўз ҳисобларига 1 тадан гол ёздириб қўйган ҳолда, жамоамизнинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Мавсум-2023да “Навбаҳор”нинг голларига муаллифлик қилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича кўринишга эга:

1.Остон Ўрунов – 9 та;

2.Жамшид Болтабоев, Жасурбек Яхшибоев, Жамшид Искандеров - 4 тадан;

3.Темурхўжа Абдухолиқов, Милош Милович, Йован Жокич, Тома Табатадзе – 3 тадан;

4.Игорь Голбан, Аброрбек Исмоилов, Асадбек Собиржонов – 2 тадан;

5.Шоҳруз Норхонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Иброҳим Йўлдошев, Филип Иванович, Дониёр Абдуманнопов – 1 тадан.

Киритилди: 18:05, 16.12.2023.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик