Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Франция менга керак эмас, мен Францияга керакман..." "ПСЖ" тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Баҳо:
+ | -

"Париж Сен-Жермен" - Франциянинг энг номдор ва энг бой футбол клуби. 2011 йилда Qatar Sports Investments "ПСЖ" эгасига айланди ва бу Париж жамоаси тарихида янги босқични бошлаб берди. Қатарлик сармоядорлар келгунига қадар клуб 49 йиллик тарихида атиги икки марта чемпионликни қўлга киритган, шундан сўнг эса 12 йил ичида 9 марта Лига 1 совринини қўлга киритди. Йиллар давомида "ПСЖ"да кўплаб таниқли ҳужумчилар ўйнаган. Қуйида клуб тарихидаги энг яхши тўпурарларнинг рейтингини тақдим этамиз.

1. Килиан Мбаппе
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 279
"ПСЖ" сафида урган голлари: 230
Франция футболининг асосий суперқаҳрамони 6 йил олдин "Монако"дан "ПСЖ"га кўчиб ўтди ва дарҳол гол уришни бошлади. Парижликлар сафидаги илк мавсумида у 44 ўйинда 21 та гол урган бўлса, кейинги мавсумда 43 та ўйинда 39 та гол урди. Испания матбуоти ҳужумчини "Реал Мадрид"га фаол жалб қилмоқда. Аммо ҳозирча Мбаппе Париж клуби либосида ажойиб ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Европанинг асосий кубоги – Чемпионлар лигаси чемпионлиги ҳали "ПСЖ"га насиб қилмаган. Демак, Мбаппенинг жамоадаги миссияси ҳали якунланмаган.


2. Эдинсон Кавани
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 310
"ПСЖ" сафида урган голлари: 200

"Эл Матадор” лақабли ҳужумчи етти мавсумдан камроқ вақт давомида "ПСЖ" рақибларини қўрқитди. Икки марта Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Унинг энг сермаҳсул мавсуми 2016/17 йилги мавсум бўлиб, у 50 та ўйинда 49 та гол урган.

3. Златан Ибраҳимович
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 180
"ПСЖ" сафида урган голлари: 156
"Гол уриш жуда осон - сиз Златан бўлишингиз керак ва муваффақиятга эришасиз", - Ибраҳимовичнинг кўплаб иқтибосларидан бири. Жаҳон футболининг асосий мақтанувчисини, шубҳасиз, нохолисликда айблаб бўлмайди - у ҳақиқатан ҳам ажойиб тўпурар унвонига лойиқ эди. Швециялик ҳужумчи ўзининг узоқ фаолияти давомида кўплаб топ-клубларни ўзгартирди, аммо Ибра айнан "ПСЖ" либосида гол урган. У Парижда атиги 4 мавсум ўтказди ва 150дан ортиқ гол урди. Ва кейин клубни тарк этиб, у яна бир тишлаган ибора билан таъкидлади: "Францияга мен керакман, менга Франция керак эмас".

4. Неймар
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 173
"ПСЖ" сафида урган голлари: 118
2017 йилда "ПСЖ" Неймарни "Барселона"дан сотиб олиб, тарихдаги энг дадил футбол трансферларидан бирини амалга оширди. Битим суммаси рекорд даражадаги 222 миллион еврони ташкил этди. Парижда форвард дунёнинг энг яхши футболчиси даражасига кўтарилишни режалаштирган. Лекин якунда у мухлислар хоҳлаганчалик порламади. "ПСЖ"даги илк мавсумида руҳланган бразилиялик 30 учрашувда 28 та гол урди. Кейинчалик, рақамлар анча камтар эди. Парижда муносиб эътирофга эриша олмаган Неймар Арабистон ярим оролида шон-шуҳрат излаш учун жўнаб кетди.

5. Педру Паулета
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 211
"ПСЖ" сафида урган голлари: 109
Қатарлик инвесторлар келишидан олдин "ПСЖ" тарихидаги энг яхши тўпурар. Азор ороллари бургути 3 марта Лига 1 тўпурарлари пойгасида ғолиб чиқди. 2005/06 йилги мавсумда у клуб сафида 44 ўйинда 28 та гол урди - ўша давр унинг Париждаги фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. Ўзининг барча голли муваффақиятларига қарамай, у "ПСЖ" билан ҳеч қачон чемпион бўла олмади.

6. Доминик Решетар
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 255
"ПСЖ" сафида урган голлари: 100
Узун сочли форвард фаолиятини "Сент-Эьтен" клубида бошлаган ва у ердан "ПСЖ"га ўтган. Парижликлар билан бир марта чемпионлик ва икки марта Франция кубогини қўлга киритган.

7. Мустафо Далеб
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 309
"ПСЖ" сафида урган голлари: 98
Жазоирлик ярим ҳимоячи "ПСЖ"да 10 мавсум ўтказди. У кўп йиллар давомида Златан Ибраҳимовичдан ўзиб кетгунига қадар Франция чемпионатида жамоанинг энг яхши мергани бўлиб қолди. Умуман олганда, Далеб Лига 1 ўйинларида 85 та гол урди.

8. Анхел Ди Мария
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 295
"ПСЖ" сафида урган голлари: 93
У аллақачон Европа юлдузи сифатида "ПСЖ"га ўтганди. У жамоа билан беш марта Франция чемпионлигини қўлга киритган. Аргентиналик футболчини ажойиб тўпурар деб бўлмайди. Фаолияти давомида у голлардан кўра кўпроқ голли узатмани амалга оширди. Аммо у барибир клуб тарихидаги энг кучли мерганлар ўнталигига кирди - парижликлар учун кўп йиллик муваффақиятли ўйинлари туфайли.

9. Франсуа М’Пеле
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 197
"ПСЖ" сафида урган голлари: 87
Бундай фамилияга эга бўлган футболчи шунчаки муваффақиятли тўпурар бўлиши керак эди. М’Пеле Конго Республикасидан. У 21 ёшида Францияга кўчиб ўтди. У Европадаги фаолиятини "Аяччо" клубида бошлаган, кейин эса "ПСЖ" эътиборини тортган. Кейин, 70-йилларнинг ўрталари ва охирида парижликлар Франция олий дивизиони турнир жадвалида ортда қолишди. Конголик футболчи жамоа ҳужумларида етакчи бўлган, аммо "ПСЖ" билан бирор марта ҳам чемпион бўла олмаган.

10. Сафет Сушич
"ПСЖ" сафидаги ўйинлари: 345
"ПСЖ" сафида урган голлари: 85
Югославия футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. 1982 йилда "Сараево" клубидан "ПСЖ"га кўчиб ўтган. Парижликлар билан миллий чемпионат ва кубокни қўлга киритган.

Киритилди: 19:11, 16.12.2023.
Ўқилди: 3661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.