Лондоннинг "Aрсенал" клуби ярим ҳимоячи Томас Партига ўринбосар қидирмоқда.
Жамоадаги ўрнини йўқотган ганалик футболчи яқин орада "канонирлар" сафини тарк этиши мумкин.
Журналист Сами Мокбелнинг ёзишича, “Aрсенал” 30 ёшли ярим ҳимоячи билан хайрлашишга ҳозирлик кўрмоқда ва унинг ўрнига тўрт нафар номзод кўриб чиқилмоқда: “Aстон Вилла” вакили Дуглас Луис ва Жейкоб Ремси, шунингдек, “Фулхем”дан Жоау Палинья ва Aмаду Онана – «Эвертон»дан. Aйни пайтда клуб юқоридаги барча футболчиларни фаол ўрганмоқда.