Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

"Андижон" Осиё ўйинлари ғолиби - Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Андижон” 2024 йилги мавсумга тайёгарлик кўриш жараёнида хориж йиғини сифатида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот жараёнларини олиб бориши кўзда тутилган.

Олдиндан маълум қилиб ўтганимиздек, “Андижон” жамоа асосан номдор ва тажрибали рақибларга қарши ўйинларга урғу қаратмоқда ва навбатдаги спарринг-рақиб ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, “Андижон” 27 январь куни Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўзига яраша жуда кучли. Узоққа бормайликда, шу йили Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларини эслаш кифоя. Футбол мусобақасида айнан Жанубий Корея олимпия терма жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритганди. Ўшанда ҳал қилувчи финалда Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланган.

Айни пайтда Жанубий Корея олимпия терма жамоасини 55 ёшли тажрибали мутахассис Сун Хон Хванг бошқариб бормоқда. Ушбу мутахассис жамоасини чемпионлик сари етаклади.

Осиё ўйинлари ғолиби – Жанубий Корея келаси йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган U23 Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Улар қуръага кўра, “В” гуруҳида Япония, БАА ва Хитой термаларига қарши ўйнайди.

Дарвоқе, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси 21 ноябрь куни Тьерри Анри бошчилигидаги Франция U21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, кореяликлар сафида миллий терма жамоа ўйинчилари ҳам борлигини таъкидлаш даркор. Ҳозирда Жанубий Корея футболининг бўлажак юлдузларидан бири Ли Кан Ин "ПСЖ" сафида тўп сурмоқда. Ушбу ҳужумкор футболчи Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб чиқди. Қолаверса, олимпия термаси сафида миллий термага номзод бўлган бошқа легионерлар ҳам бор. Жумладан, ҳужумчилар - Хюн Гю Ох, Янг Хюн Жун ҳамда ярим ҳимоячи Кеок Кю Квон (учаласи) Шотландиянинг “Селтик” таркибида ўйнашмоқда. АҚШнинг “Миннисота Юнайтед” таркибида эса ярим ҳимоячи Санг Бин Жеонг фаолият олиб бормоқда. Англиянинг “Бренфорд” сафида ҳимоячи Ким Жи Су тўп суряпти. Яна бир ҳимоячи Хан Беом Ли эса Даниянинг “Митьюлланд” клуби аъзоси.

Хуллас, “Андижон” жамоамиз Анталияда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади ва бу ҳам барчанинг катта қизиқишига сабаб бўлиши шубҳасиз.

Олдин хабар қилиб ўтганимиздек, Россия премьер-лигаси етакчиларидан бири ЦСКА (1 февраль) ва Украина премьер-лигаси вакиллари - “Черноморец” (4 февраль) билан “Александрия” (12 февраль) жамоаларига қарши учрашувлар ҳам ўтказилади. Туркиядаги йиғин давомида яна қолган рақиблар номи ҳам яқин орада аниқланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:20, 19.12.2023.
Ўқилди: 1236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.