Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги илк рақиби - Сурия терма жамоаси навбатдаги швециялик футболчини ўз таркибига қўшиб олди.
Бу сафар "Утсиктен" жамоасининг 25 ёшли дарвозабони Элиас Ҳадая Сурия фуқаролигини қабул қилишга розилик билдирган.
Эслатиб, ўтамиз Сурия терма жамоаси Осиё кубоги олдидан Аргентина, Колумбия ва Швеция мамлакатларидан умумий ҳисобда 6 та футболчини маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда, келиб чиқиши суриялик бўлган яна бир қанча европалик футболчилар билан музокаралар давом этмоқда.