"Наполи" ва "ПСЖ" клубларининг собиқ футболчиси Эсекьель Лавесси пичоқдан жароҳат олиб, Уругвайдаги касалхонага ётқизилди.
El Observador нашри хабарига кўра, Лавесси оила аъзоларидан бири билан пул масаласида жанжаллашиб қолганидан кейин жароҳатлангани маълум бўлди. Бироқ маълумот ҳали тасдиқланмаган.
Лавесси бир неча йил олдин бутсаларини михга илганди. Футбол оламида аргентиналик футболчи асосан “Наполи” ва “ПСЖ”даги ўйинлари билан танилган. Италия клуби сафида 188 та ўйинда Лавесси 48 та гол урди ва жамоадошлари учун 56 та голли узатмани амалга оширди. "ПСЖ" клуби таркибида эса аргентиналик футболчи 161 ўйин ўтказиб, 35 гол ва 24 голга ассистентлик қилган.