"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия кубоги 1/8 финалида "Болонья"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувни қандай таҳлил қилиш керак? Афсус... Чунки охирги икки йилда Кубокни қўлга киритдик ва бутун ўйин давомида олдинда эдик. Биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик.
Ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасини фақат танқид қилишим мумкин. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Биз рақибнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишига ўрганмаганмиз. Йигитлар норози, биз чорак финални хоҳлагандик, аммо, афсуски, шундай бўлди", - деди Индзаги.