Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Анчелотти: "Ҳақли ғалабани қўлга киритдик"

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти "Реал Мадрид" "Алавес"ни мағлуб этишга ҳақли эканлигини айтди.

Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган учрашувда озчилик бўлиб ўйнаган Мадрид клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Жамоа катта куч сарфлади ва ўйлайманки, якунда биз ғалабага муносиб бўлдик.

Учрашув жуда қийин кечди. Озчиликда бўлганингизда кўпчилик рақиб гол ура олади деб ўйлаши мумкин, аммо жамоамиз мисли кўрилмаган кучга эга. Биз яхши ушлаб турдик, жуда яхши ҳимояландик ва мукофотландик.

Лукас Васкеснинг ўйинига келсак, у иккинчи ўйинда жарима майдончаси ичида пайдо бўлади, чунки у ерда жуда фаол ўйнайди. Бу ўйинда у гол урди ва "Вильярреал" билан сўнгги учрашувда голли узатмани амалга оширди. Ҳажми бўйича у энг катта футболчи эмас, лекин жарима майдончаси ичида хавфли кўринади.

Биз учун қийин ва оғир ўйин бўлди, аммо жамоанинг фидойилиги эвазига ғалаба қозондик”, - дейди “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти.

Киритилди: 09:29, 22.12.2023.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.