"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Aнглияда юқори даражадаги футбол қандайлигини билади.
Майдондаги жараёнларга трибунадаги томошабинлар қандай таъсир кўрсатади. Собиқ англиялик футболчи Юрген Клоппни қўллаб-қувватлади.
“Клопп мухлисларга сеҳрли сўз айтса, у мутлақо ҳақ. Ўйлайманки, биз кўплаб футбол мухлислари ўйинларга борадиган ва эҳтимол клубдан ҳаддан ташқари кўп нарсани талаб қиладиган бир даврда яшаяпмиз. Aгар Клопп шундай деган бўлса, айнан у вазиятни шундай кўрган.
Мерсисайдликлар ушбу ҳафта охирида жуда муҳим ўйин ўтказишади. Уларга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак. "Энфилд"да ўзига хос атмосфера бор ва бу сафар мухлислар ўзларининг жозибасини тўлиқ олиб боришлари керак", - деди Саттон.