"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"Ҳар доимгидек Мбаппе ва мен идеал муносабатларга эгамиз. Билмадим, нега менга бу саволни тинмай беряпсиз, чунки мен кўпчилик футболчиларимга жуда яқинман. Килиан ва мен ҳар доим жуда яқин эдик. У доим ҳазил қилади ва кулади. Мен ҳам кулишни яхши кўраман. Бошқа футболчилар билан ҳам яхши муносабатдамиз", - деди Энрике RMC Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Энрике ва Мбаппе ўртасидаги муносабатлар футболчига испаниялик мураббийдан фойдаланаётган позицияси ёқмаётгани туфайли ниҳоятда таранг экани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Шунингдек, 25 ёшли франциялик футболчига Энрикенинг парижликлар Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган Дортмунднинг "Боруссия" билан гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида (1:1) жамоага темпни пасайтиришни буюргани ҳам ёқмади.