"Атлетико" дарвозбони Ян Облак "Барселона"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Жоау Феликс ҳақида фикр билдирди.
"У улкан истеъдодга эга. Биз бу ҳақда у "Атлетико"га келган пайтданоқ билган эдик. Кейин ҳаммаси у хоҳлагандек бўлмади. Мен унга ҳар доим энг яхши тилакларимни тилайман", - деди словениялик дарвозбон.
24 ёшли португалиялик жорий мавсумда каталонияликлар сафида 20 та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли пас берди.