Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон – Ливан учрашувини сингапурлик ҳакамлар бошқаришади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи доирасидаги учинчи уй учрашувида Абдулмалик Абдулбашир бошчилигидаги сингапурлик ҳакамлар бригадаси ишлайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 7-тур ўйинлари доирасида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Ливан терма жамоасини қабул қилади. Учрашувни сингапурлик Абдулмалик Абдулбашир бошқариб борса, унга қанотларда ҳамюртлари – Эдвин Ли ва Мун Танг ёрдам беради. Муҳаммад Тоқи Жоҳарий учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида кўрсатилган.

45 ёшли Абдулмалик Абдулбашир халқаро ҳакамлик фаолиятини 2002 йилда бошлаган бўлиб, шу вақтгача Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари ва клублари иштирокидаги қатор халқаро ўйинларда ҳакамлик қилган.

Жумладан, у 2007 йили Ўзбекистон ва Сурия олимпия терма жамолари ўртасидаги Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш ўйинида ҳакамлик қилган бўлса, 2008 йили Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Суриянинг «Ал-Иттиҳод» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинини (0:0) бошқарган.

2009 йили Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда БААнинг «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги ўйинда (2:0, «Пахтакор» ғалабаси) бош ҳакам вазифасини бажарган Абдулмалик Абдулбашир 2010 йилда Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги бирорта ҳам ўйинга тайинланмади. 2011 йилда эса Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги учта ўйинда ҳакамлик қилди.

Жумладан, у бошқарган Осиё Кубоги-2011 чорак финалида Иорданияга қарши учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Жанубий Корея терма жамоасига қарши 3-ўрин учун баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу йилнинг ноябрь ойида эса БААга сафар қилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси маҳаллий тенгдошлари билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

2012 йилги мавсумда Абдулмалик Абдулбашир БААнинг «Банияс» ва Тошкентнинг «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинини (2:0, «Банияс» ғалабаси), Уммон ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари иштирокидаги Лондон-2012 Олимпиадаси саралаш учрашувини (2:0, Уммон ғалабаси), шунингдек, БААда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Сурия ёшлар терма жамоаси ўртасидаги ўйинни (2:2, пенальтилар сериясида Ўзбекистон ғалабаси) бошқариб борди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўйин Абдулмалик Абдулбашир учун ЖЧ-2014 саралаш кампанияси доирасидаги еттинчи ўйин бўлади. Бунгача у 2-саралаш босқичида Ҳиндистон – БАА (2:2), 3-саралаш босқичида Жанубий Корея – Ливан (6:0), Индонезия – Қатар (2:3), Баҳрайн – Эрон (1:1), 4-саралаш босқичида Япония – Ироқ (1:0) ва Эрон – Жанубий Корея (1:0) ўйинларида ҳакамлик қилган.

Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув 2012 йилнинг 8 июнь куни Байрутда бўлиб ўтган. Унда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган. Саралашнинг 6-тур баҳсларидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 очко билан «А» гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлса, гуруҳда энг сўнгги ўринни банд этиб турган Ливан терма жамоаси ҳисобида 4 очко бор.

ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 
«А» гуруҳи, 7-тур учрашуви 
26 март, сешанба 
ЎЗБЕКИСТОН – ЛИВАН 
Бош ҳакам:
 Абдулмалик Абдулбашир (Сингапур). 
Ён қанот ҳакамлари: Эдвин Ли (Сингапур), Мун Танг (Сингапур). 
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Тоқи Жоҳарий (Сингапур). 
Назоратчи: Ёқуб Жума Аҳмад (БАА). 
Комиссар: Роберт Торрес (Гуам).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:40, 25.01.2013.
Ўқилди: 5880 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.