"Бунёдкор”нинг Дубайдаги машғулотларида черногориялик ярим ҳимоячи иштирок этмоқда.
Жамоа кўригида Милош Стойчев бўлиб турибди.
У “Црвена Звезда” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
2005 йили профессионал футболчи сифатида илк шартномасини “Црвена Звезда” клуби билан имзолаган. Бироқ кейинчалик 2005-2007 йиллар оралиғида ижара асосида “Сопот”, “Грбаль” ва “Бежания” жамоаларида ўйнаган.
2007 йили Нови-Сад шаҳрининг “Войводина” клуби аъзосига айланди. Орадан бир йил ўтиб “Борац” клуби билан битим имзолади ва бу жамоа сафида 58та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.
2011 йилда Американинг “Спортинг Канзас-Сити” клуби шарафини ҳимоя қилди.
Ўтган мавсумда эса Қозоғистоннинг “Акжайиқ” клубида тўп тепган Милош Стойчев 21 ўйинда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилди.
Агарда Милошнинг ҳаракатлари “Бунёдкор” мураббийларига тўғри келса, у ҳолда у кейинги фаолиятини юртимизда ўтказади.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Тўлиқ исми:Милош Стойчев (Milos STOJCEV)
Туғилган санаси: 1987 йил, 19 январь
Туғилган жойи: Белград, югославия
Фуқаролиги:Сербия ва Черногория, Черногория
Бўйи: 175 см
Вазни: 70 кг
Амплуа: ярим ҳимоячи
Футболчилик фаолияти:
2005-2007 “Црвена Звезда” (Сербия) 0 (0)
2005-2006 “Сопот” (Сербия) 16 (3)
2006 “Грбаль” (Черногория) ? (?)
2007 “Бежания” (Сербия) 12 (1)
2007-2008 “Войводина” (Сербия) 8 (0)
2008-2010 “Борац” (Сербия) 58 (2)
2011-2012 “Спортинг Канзас-Сити” (АҚШ) 12 (0)
2012 “Акжайик” (Қозоғистон)21 (4)
Шунингдек, украиналик ҳужумчи Александр Пишур “Бунёдкор”нинг Дубайда олиб борилаётган машғулотларига қўшилди.
Ушбу футболчи “қалдирғочлар”нинг Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган йиғинида иштирок этмоқда. Ҳужумчи жамоа кўригидан муваффақиятли ўтиб, мураббийлар штаби талабига жавоб берсагина “Бунёдкор” аъзосига айланиши мумкин.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Александр Пишур
Туғилган санаси: 1981 йил, 29 январь
Фуқаролиги: Украина
Бўйи: 196 см
Вазни: 88 кг
Амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари:
2001-2003 “Днепр-Трансмаш” (Белоруссия) 52/19
2004 “Металлист-2” (Украина) 7/4
2004 “Металлист” (Украина) 8/1
2005 “Закарпатье” (Украина) 9/0
2005-2006 “Волынь” (Украина) 17/1
2006-2007 “Заря” (Украина) 15/0
2007-2009 “Волынь” (Украина) 75/40
2009-2010 “Ружомберок” (Словакия) 22/11
2010-2011 “Волынь” (Украина) 24/8
2011 “Таврия” (Украина) 4/0
2012 “Волынь” (Украина) 7/0
2012 “Оболонь” (Украина) 16/4