Кириш Регистрация

Қўқондаги «Марказий» майдони тубдан янгиланади ва қўшимча машғулот майдони ҳам қуриш режа қилинган

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912" жамоаси келгуси йилга ҳар томонлама жиддий тарзда тайёргарликни бошлаб юборишган. Клубда келаси йил суперлигага ҳар жиҳатдан тайёр бўлиб чиқишни мақсад қилган ҳолда режалар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси сўнгги йилларда суперлига ҳамда про лига жамоаларига стадионлар ёритиш тизими ва майдон чими борасида жуда катта талабларни қўйиб бормоқда. Бунинг натижасида республикамизда халқаро даражадаги ўйинларни ўтказиш талабларига жавоб берадиган стадионлар кўпайиб бормоқда. Албатта яхши ва сифатли майдонда сифатли футбол бўлади.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумда Қўқондаги «марказий» стадион ёритгичлари янгитдан замонавий лампалар билан жиҳозланиб, стадион электр тизими тубдан янгиланган эди.

Келгуси мавсумда жамоа раҳбарияти «Марказий» стадион ёритиши тизимини янада яхшилаш билан бирга майдон чимини янгилашни ҳам мақсад қилишган. «Марказий» майдони тагидан янгиланиб чиқилади. Дренаж тизими, суғориш тизими бутунлай янгиланиб автомат суғориш тизимига ўтилади. Майдон чими ҳам янгитдан уруғ сепилиб, қишин-ёзин ям-яшил ҳолатда бўлиши таъминланади. Бугунги кунда «Марказий»да демонтаж ишлари бошланиб кетган. Майдондаги ишлар билан республикамиздаги кўплаб стадионларни, жумладан Фарғонадаги «Истиқлол», Андижондаги «Бобур арена» каби стадионларни гўзал ҳолатга олиб келган мутахассислар шуғулланишади.

Шунингдек, "Марказий" стадионга яқин бўлган жойда машғулотлар учун алоҳида чимли, стандарт майдон ҳам қуриш режа киритилди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 16:12, 26.12.2023.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик