"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде, агар унинг трансфери клубнинг молиявий аҳволини яхшилаш учун зарур бўлса, жамоани тарк этиши мумкин.
Сентябрь ойида 20 ёшли футболчи товон пули 1 миллиард евро бўлган янги шартнома имзолаган эди, аммо Sport.es хабарига кўра, ўшанда ҳам унинг агенти Жорже Мендеш каталонияликлар билан эҳтимолий сотишни муҳокама қилган. Ўшанда "Барса" Бальдени "стратегик ўйинчи" деб ҳисоблаган ва шунинг учун келишувни якунлаган.
Сўнгги пайтларда Алехандро бошланғич таркибдаги жойини йўқотди.
Испаниялик футболчига АПЛ вакиллари – “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқиш билдирмоқда. Манба Бальде "шаҳарликлар" билан Жоау Канселуни сотиб олиш бўйича келишув доирасида муҳокама қилинишини истисно этмайди.
Жорий мавсумда қанот ҳимоячиси 22 та ўйинда майдонга тушиб, голли узатмани амалга оширди.