Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

"Ливерпуль" январда учта позициясини мустаҳкамламоқчи. Мерсисайдликлар кимларни кўзламоқда?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" сўнгги трансферлар ойнасида худди асаларидек тинмади. Клуб ёзда ярим ҳимояни бутунлай янгилаган эди. Яхши ва ақлли харидлар сабабли, айни дамда Клопп жамоаси АПЛ ва ЕЛни ютиш учун фаворитга айланиб олди. Шунга қарамай, мавсумнинг иккинчи ярми кўп нарсани ҳал қилади. Шуни ёдда тутган ҳолда, таркибни янада кучайтириш керак. "Ливерпуль" ёзда 4 та футболчи сотиб олганди. Январда ҳам янги харидлар бўлиши аниқ. Қуйида бу жамоа кимларни кўзлаётганига эътибор қаратамиз.

Таянч ярим ҳимояси

"Ливерпуль" анчадан бери океанортидан футболчи сотиб олишни режа қилмоқда. "Флуминенсе" ярим ҳимоячиси Андре мерсисайдликлар радарига тушган. 22 ёшли футболчи бутун Европа клублари радарида турибди. Андре учун "Арсенал" ва "Фулхэм" ҳам даъвогарлик қилиши айтилган.
Яна бир вариант бу "Лидс Юнайтед" тарбияланувчиси Арчи Грейдир. 17 ёшли футболчини "Лидс" сотмоқчи эмас. Аммо "Ливерпуль" яхши таклиф билан чиқиб, уни ўзиники қила олади. Клопп рўйхатидан ярим ҳимоя учун Жоау Невиш ҳам жой олди. "Ливерпуль" ноябрь ойидаёқ 19 ёшли "Бенфика" юлдузини кузатиш учун скаутлар жўнатган эди.

Марказий ҳимоя

"Ливерпуль" ҳимоя учун ҳам Бразилиядан футболчи сотиб олиши мумкин. "Сан-Паулу" юлдузи Лукас Бералдо аллақачон мерсисайдликлар томонидан кузатувда. 20 ёшли ҳимоячи барқарор ва ишончли ўйини билан ажралиб туради. Аммо унга "ПСЖ" ҳам даъвогар эканини ҳисобга олсак, Бералдо хариди осон кечмаслиги аниқ.
Кейинги эҳтимолий харид "Спортинг" футболчиси Гонсалу Инасиудир. 22 ёшли футболчи шартномасида 60 миллион евролик товон пули бор. Шунинг учун бу вариантни ўйлаб кўриш керак. Инасиуга "Реал" ҳам қизиқиш билдирган.
Агарда бу режа ўхшамаса, у ҳолда Бундеслига юлдузи, "Байер 04" вакили Жонатан Тага таклиф юбориб кўриш мумкин.

Ҳужумчи

"Ливерпуль" ҳужумида муаммолар кўзга ташлана бошлади. Клопп қўлида бор ресурслар билан исталган натижага эриша олмаслиги мумкин. Негаки, Нуньес, Луис, Жота ва Гакпо каби номлар етарлича натижа қайд эта олмаяпти. Шу сабабли "Ливерпуль" "ПСВ"дан яна бир вингер харид қилишга уриниб кўради. Йохан Бакайоко Мерсисайд клубининг навбатдаги "ўлжаси" бўлиши мумкин. 20 ёшли вингерга "Брентфорд" ҳам жиддий қизиқиш билдирган.
"Боруссия Дортмунд" юлдузи Юссуффо Мукоко эса кейинги вариант. У январда ижарага берилиши мумкин. Негаки, ёш ҳужумчи Евро-2024да Германия шарафини ҳимоя қилишни истайди. Шу сабаб унга ӯйин вақти зарур. Клопп Англияга келганидан бери бирор марта собиқ клубидан футболчи сотиб олга эмас. Балки, Мукоко хариди илк юришга айланар? Яна ким билади дейсиз...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 13:00, 27.12.2023.
Ўқилди: 3895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.