"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш қишда "Рома"дан Париж клубига қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.
Футболчи Римда жуда оғир дамларни бошдан кечирмоқда, ўзини ёлғиз ҳис қилмоқда ва нега ўйинга бунчалик кам вақт ажратаётганини тушуна олмаяпти. У “Рома” либосидаги суратини "Инстаграм"дан ўчириб ташлади.
17 декабрь куни римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо уни "Болонья"га қарши ўйинда танаффусда захирадан майдонга туширди ва Саншешни тескари алмаштиришни амалга оширди - ўйиндан сўнг Жозе 18 дақиқа ўйнаган ярим ҳимоячидан узр сўради.
Саншеш ёзда "ПСЖ"дан 2024 йилнинг ёзига қадар ижарага олинганида Римнинг ўйинчисига айланди. Жорий мавсумда у 9 учрашувда 1 та гол урди.
"Рома" А Серияда 6-ўринда бормоқда. Кейинги ўйин 30 декабрь куни "Ювентус"га қарши сафарда бўлиб ўтади.