Кириш Регистрация

Де Зерби: "Рождествони “Тоттенхэм”га қарши қийин ўйинни ўйлаб ўтказдим"

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Зерби "Тоттенхэм" билан бўлажак учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Пайшанба куни “денгиз отлари” “шпорлар”ни қабул қилади. Учрашув 00:30да бошланиши режалаштирилган.

“Мен Рождествони футбол ҳақида, “Тоттенхэм”га қарши қийин ўйинни ўйлаб ўтказдим. Бизда ўнга яқин жароҳат олган ўйинчиларимиз бор, улар орасида Митома ҳам бор, у олти ҳафтага сафдан чиқди.

Эртанги ўйинга академиядан уч ёки тўрт нафар футболчини олиб кета олганимдан жуда бахтиёрман", - деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.

"Брайтон" 18 ўйиндан сўнг 27 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Киритилди: 17:10, 28.12.2023.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.