"Наполи" бош мураббийи Вальтер Маццарри яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси ҳақида гапирди.
Corriere dello Sport нашри билан суҳбатда италиялик мутахассис январ ойида янги футболчилар келиши сабабли клубда инқилоб бўлишини кутмаслигини тан олди.
Маццарри таъкидлаганидек, у бошқа ўйинчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайди, у бор эътиборини ўз футболчиларига қаратган.
Мураббий "Наполи"нинг ҳозирги футболчиларига чемпионлик мавсумида кўрсатган юқори савиясини қайтаришга ёрдам бермоқчи эканлигини қўшимча қилди.
Aйни дамда неаполликлар 17 учрашувдан кейин 27 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.