"Жирона" ярим ҳимоячиси Ибраҳима Кебе клуб билан шартномасини узайтирди, деб хабар беради клуб расмий сайти.
Янги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган. 23 ёшли малилик футболчи 2019 йилдан буён "Жирона" тизимида тўп тепмоқда.
Жорий мавсумда у жамоа сафида барча турнирларда 4 та ўйинда иштирок этди.