Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миллий терма, БАА йиғини: Гейнрих келди, Нагаев кетди

Баҳо:
+ | -
Фото: twitter.com/sanjarrizayev

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги йиғинларни давом эттирмоқда. 26 январь куни терма жамоа ихтиёрига бир ҳужумчи келиб қўшилиб, бошқаси тарк этди.

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевнинг Дубайдан хабар беришича, Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих шанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААдаги машғулот қароргоҳига етиб келган. Бир кун аввал «Актобе»даги терма жамоанинг бошқа вакиллари – ярим ҳимоячи Темур Кападзе ва ҳужумчи Марат Бикмаев терма жамоага қўшилган эди.

Шунингдек, 2012 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган Санжар Турсунов тўп билан ишлашни бошлаган. Бунгача иқтидорли ярим ҳимоячи асосан югуриш ва тикланиш машғулотлари билан чекланаётган эди.

Айни вақтда, айнан Турсунов билан тикланиш машғулотларида иштирок этган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Иван Нагаев терма жамоа йиғинларини тарк этишга мажбур бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриевнинг таъкидлашича, футболчи имкон қадар тезроқ Тошкентга қайтиб, керакли даражада даволаниши шарт. Иван Нагаев билан бирга Тошкентга ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳам қайтган.

Қайд этиш жоиз, миллий терма жамоанинг 26 январь куни бўлиб ўтган машғулотларида БААнинг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаровдан бошқа барча футболчилар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг хориждаги йиғини 2 февралга қадар давом этади. Унгача Қосимов шогирдлари Россиянинг «Урал» клуби (28 январь) ва Озарбойжон миллий терма жамоасига (1 февраль) қарши назорат-ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. Миллий терма жамоа 24 январь куни Россиянинг «Краснодар» жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:15, 27.01.2013.
Ўқилди: 6835 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик