"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо белидаги оғриқ туфайли операция қилинади. Бу ҳақда Хави Мигель хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, 33 ёшли футболчи тахминан 2 ой давомида майдонга туша олмайди.
Ҳамма нарса Алонсонинг ёзда кетишидан далолат беради. Испаниялик футболчи клубда жуда кичик роль ўйнайди, шунинг учун раҳбарият футболчига янги шартнома қилиш нияти йўқ.
У 2022 йилда "Челси"дан эркин агент мақомида "Барса"га ўтганди.