Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Душан Влахович “Рома”га қарши ўйинда ирқий ҳақоратга учради.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Aдриен Рабьонинг голи эвазига “кекса синёра”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.
Влаховични ирқий сабабларга кўра ҳақорат қилишга уринишган ва у "Рома" мухлисларининг ҳақоратига учради.
Эслатиб ўтамиз, Душаннинг ота-боболари лўли, шунинг учун ҳам ҳужумчи бошқа клублар мухлислари томонидан бир неча бор ҳақоратланган.
Влахович жорий Италия A сериясида олтита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.