Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Русланбек Жиянов – «Навбаҳор» футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Маҳоратли ҳужумчи Русланбек Жиянов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.

Русланбек Жиянов 2001 йил, 5 июнда Ватанимиз пойтахти Тошкентда таваллуд топган. “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси.

Профессионал футболдаги фаолиятини 2021 йилда янги ташкил этилган “Олимпик” (Тошкент) жамоасида бошлаган.

“Олимпиячилар” таркибида 2021-2022 йиллар давомида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.

2023 йили Россия Премьер-лигасининг “Пари Нижний Новгород” (Нижний Новгород) клуби таркибига қўшилган маҳоратли ҳужумчи якунланган мавсумнинг 1-даврасини ҳам ижара асосида “Олимпик” сафида ўтказиб, мазкур жамоа таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик, 2 та голга ассистентлик қилди. “Пари Нижний Новгород” таркибида эса 2023 йили 2 та ўйинда майдонга тушди.  

Русланбек Жиянов Ўзбекистон–U-23 олимпия ҳамда миллий терма жамоаларга номзод футболчи. У олимпия терма жамоамиз таркибида 2022 йили  Осиё-U-23 чемпионатида вице-чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Жиянов олимпия терма жамоамиз таркибида айни пайтгача 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Миллий терма жамоамизда эса 2022 йили Россия термасига қарши кечган ўртоқлик баҳсида дебют қилган.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:20, 31.12.2023.
Ўқилди: 3163 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5914]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5631]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4070]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3860]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3166]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2283]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2166]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2123]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2112]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2062]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик