Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Шмейхель АПЛга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Шеффилд Юнайтед" "Aндерлехт" дарвозабони Каспер Шмейхелга қизиқиш билдирмоқда.

Даниялик ўтган йилнинг сентябрида Белгия клуби сафига келиб қўшилган ва "Ницца" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида у ерга ўтганди.

Mail Sport хабарига кўра, 37 ёшли дарвозабон январда яна клубини ўзгартириши мумкин.

"Шеффилд" Премьер-лига турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди, шунинг учун улар қишки трансфер ойнасида сезиларли даражада кучайишини кутишмоқда.

Каспер Шмейхель Aнглияда “Лестер” сафида 11 йил ўйнади.

Трансфермаркт томонидан 1 миллион еврога баҳоланган даниялик футболчи Премьер-лиганинг 284 учрашувида 370 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 23:51, 03.01.2024.
Ўқилди: 1248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.