Ҳимоячи Тило Керер ижара асосида "Вест Хэм"дан "Монако"га ўтди.
Sky Germany нашри хабарига кўра, марказий ҳимоячи аллақачон тиббий кўрикдан ўтган ва тез орада клубларнинг расмий баёноти кутилмоқда.
"Монако" футболчи учун 6 ойлик ижара учун 500 минг евро тўлайди. "Монако" мавсум охирида футболчини 11 миллион еврога сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.