Фақатгина “Манчестер Сити”, «Ньюкасл» ва «Бёрнли» жамоалари таркибида январь ойида бошланадиган Африка ва Осиё кубокларида иштирок этадиган футболчилар йўқ. Аммо яна 17 та жамоада жиддий йўқотишлар бор. Эндо ва Салоҳнинг кетиши Клоппга анча-мунча бош оғриқ бўлиши мумкин. Агар Миср Африка кубогида узоққа борса, Салоҳ турли турнирларда «Ливерпуль»нинг саккизта ўйинини ўтказиб юбориши эҳтимоли бор. Улар орасида икки марта «Арсенал»га қарши баҳс кутиб турибди.
Январь ойида бўлиб ўтадиган қитъа биринчиликлари сабаб АПЛда клубларига ёрдам бера олмайдиган футболчилар рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Дарвозабон: Андре Онана ("Манчестер Юнайтед"/ Камерун)
“Қизил иблислар” таркибида Оанадан кўра яхшироқ дарвозабон йўқ. Де Хеа қайтарилмади, испаниялик дарвозабон айни вақтда эркин агент. Онана бир нечта хатоларга йўл қўйди, лекин АПЛда анча-мунча сейвлар амалга оширди, "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам асосий дарвозабонга муҳтож. Камерунлик аввалига терма жамоа билан хайрлашган эди, аммо кейин эса қайтди. Шубҳасиз, Онананинг йўқлиги Тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"га бош оғриқ бўлади.
Ҳимоячилар: Серж Орье ("Ноттингем Форест"/ Кот- дЪИвуар)
"Ноттингем Форест" бир вақтнинг ўзида олти нафар футболчисидан маҳрум бўлади. Уларнинг барчаси Африка кубогига боради. Орье улар орасида энг машҳури ҳисобланади. Серж аввалги даражасидамасдир, аммо тажрибали ивуарлик ўнг қанотни қандай муҳофаза қилишни билади, ҳужум қилади ва курашга киришади. Энди «ўрмончилар» Премьер-лига мавсумида бошланғич таркибда бор-йўғи учта ўйин ўтказган жаҳон чемпиони Монтиелга кўз тикади.
Наиф Агер ("Вест Хем"/ Марокаш)
“Вест Хем” турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед”дан юқорида, марокашлик Агер эса 16 турда майдонга тушган асосий ҳимоячи ҳисобланади. Қатар мундиалининг сенсацияларидан бирига айланган жамоа Африка кубогида ҳам яхши ўйин кўрсатишга умид қилмоқда. Уларга «Ренн»да ўйнаган улкан ҳимоячи керак. Агер Зума билан тандемда ҳаракат қилди, энди майдонда грециялик Мавропанос ва фахрий Огбонна бўлиши кутилмоқда.
Вилли Боли ("Ноттингем Форест"/ Кот- дЪИвуар)
"Ноттингем Форест"нинг яна бир ўйинчиси, бу таркибда яна Ивуарлик. Африка кубоги Вилли Болининг ватанида бўлиб ўтади. Аввалроқ «бўрилар» сафида тўп сурган фахрий ҳимоячи Париж яқинида туғилга ва яқинда Африка терма жамоасига келиб қўшилди. У машҳур «Clairefontaine» марказида ўсган ва Франция ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. У кўпчилик кутганидек юлдуз бўла олмади ҳамда ота-боболарининг ватанига қайтди.
Такехиро Томиясу («Арсенал»/ Япония)
«Арсенал»да япониялик учун ҳаммаси яхши бўлмади. Декабрь ойида Такехиро жароҳат олиб сафдан чиққанди. Кўп қиррали ҳимоячи «канонирлар»ни тарк этиши ҳам мумкин эди, аммо Осиё кубоги унга хотиржамлик билан ижарага янги клуб танлашга тўсқинлик қилади. Томиясу баъзида қанотда ҳам, марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади, аммо Артетага ишончли ҳимоячилар керак. Такехиро эса янги синовга муҳтож.
Муқобил вариантлар: Раян Аит-Нури («Вулверхемптон»/Жазоир), Ола Айна ("Ноттингем Форест"/Нигерия), Ким Жи-Су («Брентфорд»/Жанубий Корея), Фодай Балло-Туре («Фулхем»/Сенегал), Калвин Басси («Фулхем»/Нигерия), Исса Каборе («Лутон»/Буркина-Фасо), Мусса Ниакате ("Ноттингем Форест"/Сенегал), Ясер Лароусси ("Шеффильд Юнайтед"/Жазоир), Жастин Хубнер («Вулверхемптон»/ Индонезия).
Ярим ҳимоячилар: Ив Биссума («Тоттенхем»/ Мали)
«Арсенал»дан ганалик Партей Африка кубогида ўйнамайди. Расмий равишда жароҳат туфайли, лекин қонун билан боғлиқ муаммолар ҳам аралашиши мумкин, таянч ярим ҳимоячи зўравонликда айбланмоқда. Биссума фақат «шпорлар»нинг рақибларига қарши куч ишлатди. «Тоттенхем»дан етакчи Сон ва икки марказий ярим ҳимоячи Сарр ва Биссумма тарк этади - кучли тўртлик учун курашаётган жамоа учун жиддий йўқотиш.
Муҳаммад Кудус ("Вест Хем"/ Гана)
“Вест Хем” 5 очколик фарқ билан «шпорлар»дан ортда қолмоқда. «Болғачилар» янги келган Кудусдан мамнун, уни Моес ҳужумнинг ўнг қанотида ва ҳужумчи ортида жойлаштирган. Ганалик форвард АПЛда олтита гол ва битта голли узатмага эга. Европа лигасида ҳам муваффақиятлар бор. Бу "Вест Хем" учун жиддий йўқотиш, жазоирлик Бенраҳма унчалик сермаҳсул эмас.
Каоуру Митома («Брайтон»/ Япония)
«Брайтон»да Митома ўрнига тайёр ўринбосар йўқ, гарчи Де Зерби ҳужум чизиғида кўп қиррали ўйинчиларни ишлатиб, захира ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Адингра ҳам қитъа турнирига жўнаб кетади. Демак, португалиялик Жоау Педро чап қанотда ўйнай олади, чунки испаниялик Ансу Фати жароҳат олган. Митома янги мавсумда аввалгидек таассурот қолдирмаяпти, аммо японияликлар ундан кўп нарсани кутмоқда.
Муқобил вариантлар: Ватару Эндо («Ливерпуль»/Япония), Софиан Амрабат ("Манчестер Юнайтед"/Марокаш), Анис Слимани ("Шеффильд Юнайтед"/Тунис), Бубакар Траоре («Вулверхемптон»/Мали), Шейху Куяте ("Ноттингем Форест") /Сенегал), Ибраҳима Цангаре ("Ноттингем Форест"/Ивуар), Идрисса Гуэе («Эвертон»/Сенегал), Франк Огочукву («Брентфорд»/Нигерия), Ёхан Висса («Брентфорд»/Конго Демократик Республикаси), Моҳамед Элнени («Арсенал»/Миср), Папе Сарр («Тоттенхем»/Сенегал).
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»/Миср)
Салоҳ бу мавсум Премьер-лигада 14 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди; «Ливерпуль» учун Муҳаммадни бир неча ҳафтага йўқотиш ҳақиқий фалокат. Собослаи Александр-Арнольд каби кўп голли узатмага эга эмас. Дарвин Нунес ҳали мослашмади, Гакпода марказий ҳимоячи ван Дейк каби "гол плюс пас"да 4 очко бор. Салоҳнинг кетиши таъқибчилар учун «Ливерпул»дан ўзиб кетиш имкониятидир.
Никлас Жексон («Челси»/ Сенегал)
«Бўрилар»дан жанубий кореялик Хи Чан кўпроқ гол урган бўлсада, биз «Челси» ҳужумчисини ўзимизга бошланғич нуқта сифатида оламиз. Ундан кўра ранг-барангроқ, чунки у бир нечта позицияларда ўйнаб кўрди ва «аристократлар» эътиборини қозонди. Жексон тажрибасиз ва Лондонга келгунига қадар ҳар доим ҳам ҳужум марказида ўйнамаган. Почеттино ҳужумчи қидирмоқда, Николас эса Сенегалга Африка чемпионлигини ҳимоя қилишда ёрдам беришга интилмоқда.
Сон Хён Мин («Тоттенхем»/ Жанубий Корея)
«Тоттенхем» афсонаси, жамоа етакчиси Сон дунё иерархиясида Салоҳ каби мақомга эга эмас. Аммо Кейн кетганидан кейин айнан Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси «шпорлар»нинг асосий мерганига айланганди. Унинг ҳисобида Премьер-лигада 12 та гол ва 5 та голли узатма бор. Мураббий Постекоглу ҳужум марказида Ричарлисонга ишонишга мажбур, аммо бразилиялик Осиё жамоатчилигининг севимлисидек барқарор эмас.
Муқобил вариантлар: Хван Хи-Чан («Вулверхемптон»/Жанубий Корея), Антуан Семенё («Борнмут»/Гана), Саман Ғоддос («Брентфорд»/Эрон), Данго Уаттара («Борнмут»/Буркина-Фасо), Амад Диалло ("Манчестер Юнайтед"/Ивуар), Симон Адингра («Брайтон»/Ивуар), Жордан Айю ("Кристал Пелас"/Гана), Алекс Ивоби («Фулхем»/Нигерия).
Премьер-лига клублари 39 нафар футболчини вақтинчалик йўқотади ва ўртача ариза 25 футболчи атрофида. Январь ойи ўрталарида Англия чемпионатини барча африкалик ва осиёликлар тарк этмаслиги ҳам омадли. Ҳамма ўйинчилар ҳам фаворит ва асосий таркибни ифодаламаслиги аниқ. Аммо Премьер-лигада омон қолиш учун кураш ҳам кенг миқёсдаги ўйин бўлиб, "Ноттингем Форест" олти кишини йўқотади, улардан беш нафари асосий таркибда.