"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу марказий ҳимоячи Эрик Дайернинг "Бавария"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга, шунингдек, футболчининг "Бёрнли"га қарши Англия кубоги (1:0) ўйинида нега таркибга киритилмагани ҳақида фикр билдирди.
“Дайернинг трансфери ҳақида нима биламан? Мутлақо ҳеч нарса. У кечаги машғулотда жароҳат олгани учун ўйин учун қайдномасига киритилмаган.
Бен Дэвиснинг жароҳати туфайли Дайернинг кетишини қоплай оламизми? Ҳа”, деди Постекоглу матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январ куни "Бавария" жорий трансфер ойнасида Дайерни трансфер қилишга рози бўлгани маълум бўлди.