"Байер" ҳужумчиси Виктор Бонифас Нигерия терма жамоаси сафида бўлган вақтида тўғридан-тўғри жарохат олди, деб хабар беради клуб сайти.
23 ёшли футболчи Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик чоғида жароҳат олган, энди у Африка Кубогини ўтказиб юборади.
Бонифаc яқин кунларда операция қилинади. Унинг сафга қайтиши апрель ойи бошида кутилмоқда.
Бонифас ўтган ёзда "Унион"дан "Байер"га ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.