Кириш Регистрация

Ўзбекистон Озарбойжон дарвозасига гол кирита олмади

Баҳо:
+ | -

БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Озарбойжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0.

Учрашувнинг ўртоқлик мақомига эгалиги унга таъсир ўказмай қолмади. Жамоалар бир қатор тактик режалар устида ишлашди.

Дастлабки дақиқаларда Озарбойжоннинг фаоллиги сезилди. Биринчи тайм бошида Рауф Алиев икки ҳимоячимизни ортда қолдирган ҳолда зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. Кўп ўтмай Вургун Гусейнов 25 метрлар жамасидан зарба йўллади. Бу сафар ҳам оловлар юрти футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади. Учрашувнинг расмий мезбони бўлган Озорбойжон терма жамоасида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Жавадов жарима зарбасини моҳирлик билан ижро қилди. Бу сафар дарвозабонимиз Игнатий Нестеров вазиятни бартараф этди.

Биринчи тайм ўрталарига келиб вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишди. Акмал Шораҳмедов тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берди. Бу ерда барчадан баланд сакраган Александр Гейнрих тўпга бош билан зарба берди. Сашанинг зарбасига аниқлик етишмади. Гейнрихда яна бир имконият бўлди. Бу сафар у жарима майдонига кирмасдан зарбани амалга оширди. Дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. Биринчи таймнинг сўнгига келиб Ўзбекистон тўп назоратига эътибор қарата бошлади. Эътиборлиси ҳар икки жамоа аъзолари ҳам узоқдан берилган зарбаларга кўп маротаба мурожат қилишди. Жасур Ҳасановнинг 20 метрлардан берган зарбаси ҳам анча хавфли чиқди. Аммо рақибларимиз дарвозабони ишончли ҳаракат қилди.

Иккинчи таймни жамоалар бир қатор ўзгаришлар билан бошлашди. Миржалаол Қосимов биринчи бўлимда ҳаракат қилган Артём Филипосян ва Станислав Андреев ўрнига мос равишда Анзур Исмоилов ва Ислом Иномовни майдонга туширди.

Иккинчи бўлимни ҳам рақибларимиз фаол бошлашди. Алиевнинг жарима майдонига кириб берган зарбаси йўлига ҳимоячиларимиз тўғаноқ бўлишди. Кўп ўтмай Алибобо Раҳматуллаев ҳам ўзининг зарбаси билан жавоб қайтарди. Бироқ унинг зарбаси аниқ чиқмади. Жамолар иккинчи бўлимда жуда суст ҳаракат қилишди. Қосимов деярли барча футболчиларни синовдан ўтказишга улгурди. Шундай қилиб учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Умид қиламизки, бу учрашувда терма жамоамиз ўз олдига қўйган режаларни амалга ошира олди.

Назорат учрашуви
01.02.2013. Дубай. "The sevens" стадиони

ЎЗБЕКИСТОН - ОЗАРБОЙЖОН 0:0
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Ислом Иномов, 46), Артём Филипосян (Анзур Исмоилов, 46), Ислом Тўхтахўжаев, Станислав Андреев, Алибобо Раҳматуллаев (Санжар Турсунов, 70), Темур Кападзе (Эркин Бойдуллаев, 80), Азиз Ҳайдаров (Фозил Мусаев, 55), Жасур Ҳасанов (Шоҳруҳ Гадоев, 70), Улуғбек Бақоев (Кенжа Тўрае, 80), Александр Гейнрих (Марат Бикмаев, 70).
Озарбойжон: Салахат Агаев (Анар Назиров, 46), Вургун Гусейнов, Рашад Садихов, Максим Медведев (Гара Гараев, 46), Бадави Гусейнов, Расим Рамалданов, Жавид Гусейнов (Эшгин Гулиев, 46), Эльвин Мамедов (Вугар Надиров), Жавид Имамвердиев (Пардиш Фарджад-Азад), Вагиф Жавадов (Руфат Дадашов, 46), Рауф Алиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:19, 01.02.2013.
Ўқилди: 6344 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.