“Андижон”нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчисига айлангани ҳақида шундай деди:
- Аввало, ҳозир жуда бахтли эканлигимни айтмоқчиман. Яратганга шукрки, ушбу совринни қўлга киритиш насиб қилди. Бунинг учун барча жамоадошларимга, мураббийлар штабига, айниқса андижонлик мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.
Ушбу совринни ютганимдан жуда бахтлиман. Янги мавсумда бунданда яхшироқ, бунданда кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.
Шунингдек, менга қарши ўйнаган бошқа футболчиларга ва футбол майдонларидаги рақобатчиларимга ҳам раҳмат. Барча жамоалар мухлисларига, мураббийларга ва ҳамма-ҳаммага омад тилайман. Барчага янги йил муборак, омад.