Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Филип Иванович: “Биз жуда яхши жамоа эканлигимизни намойиш этдик”

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"нинг сербиялик 31 ёшли тажрибали ҳимоячиси Филип Иванович футболчилик фаолияти давомида 2018-2021 йилларда Озарбайжоннинг “Сабаҳ” (Масазир) клубида тўп тепиб, мазкур жамоа аъзоларини сардор сифатида майдонга олиб тушган ва озарбайжонлик футбол мухлисларига ҳам яхши таниш.

Шу боис, Озарбайжоннинг azerisport.com мухбири Юсиф Алиев Филип Ивановичдан интервью олди.

Қуйида мазкур суҳбатнинг “Навбаҳор” ҳамда юртимиз футболига оид қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Филип, аввало, Сизни жамоангиз Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиққани билан табриклаймиз. Ўзбекистондаги фаолиятингиз яхши кечаётганга ўхшайди...

- Табрик учун раҳмат. Ҳа, ҳаммаси яхши кечмоқда. Биз муваффақиятга эришиш, бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.Гарчи гуруҳимиз анча кучли бўлса-да, кейинги босқичга йўл олишга муваффақ бўлдик.

- “Навбаҳор”нинг гуруҳидан Неймар ва Александр Митрович сингари футболчиларга эга Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ҳам жой олганди. Бундай таниқли футболчиларга қарши ўйнаш қандай бўлди?

- Менга Чемпионлар лигасида шундай футболчиларга қарши ўйнаш ҳам завқ, ҳам катта тажриба берди. Биз жуда яхши жамоа эканлигимизни намойиш этдик. Сафарда “Ал-Ҳилол”га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонишга жуда яқин тургандик. Бироқ, рақиб охирги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди. Бошқа учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Натижада пешқадам “Ал-Ҳилол”дан бор-йўғи 3 очко ортда қолиб, гуруҳдан чиқдик.

“Плей-офф” босқичида Карим Бензема, Н`Голо Канте ва Фабиньолар тўп тепадиган Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан тўқнаш келишимиздан хабарингиз бўлса керак. Ушбу босқичда биз зафар қучиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

- Сизга Озарбайжондан ҳам таклифлар бўлдими?

- “Навбаҳор” клуби билан тузилган шартномам жорий мавсум охиригача амал қилади. Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиқдик. Шу боис, жамоани ўзгартириш ниятим йўқ. Бутун эътиборимни “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларга қаратганман.Бошқа ерга кетишни хаёлимга ҳам келтирмайман.

- Озарбайжон ва Ўзбекистон чемпионатларини таққослай оласизми?

- Ростини айтсам, таққослашни истамайман. Боиси, футбол ҳар куни ривожланмоқда. Бутун дунёда футбол ўйнашни билишади.

Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон ва Ўзбекистон чемпионатларида тўп тепиш мен учун катта тажриба. Қолаверса, ушбу мамлакатлар лигаларида ўйнаш мароқли.

Киритилди: 16:45, 10.01.2024.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик