Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Футзал. Ўзбекистон U20 терма жамоаси иккинчи ўйинда Португалияга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича U-20 терма жамоамиз Португалиядаги йиғин доирасида мезбонларга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Тенгма-тенг кечган бу галги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Тўртта гол урилган биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб тенг эди — 2:2. Иккинчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида футзалчимиз рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб эса португалиялик олдинга чиқиб олишди.

Учрашув сўнгида бош мураббийимиз Шуҳрат Тожибоев ўйновчи-дарвозабон тактикасини ишга солди. Жамоамиз яхши имкониятларга эга бўлиб, улардан фойдалана олмади. Баҳс тугашига бир неча сония қолганида эса Португалия посбони бўш дарвозамизга тўпни йўллаб, ҳисобни 4:2 кўринишга келтирди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал ўтказилган илк ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилганди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Португалия U20 - Ўзбекистон U20 - 4:2 (2:2)
Голлар: Леонилдо Инжаи (5), Афонсо Моуриньа (17), Эдуардо Тчуда (36), Франcиско Энрикес (40) — Асилбек Вафоев (4), Амин Свиридов (19).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:58, 11.01.2024.
Ўқилди: 1998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик