Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

16 январь куни ЎФА қўмитаси айрим клубларга санкция қўллаш масаласида йиғилади

Баҳо:
+ | -

ЎФА ўтган йилнинг 25 декабрь санасида профессионал футбол клубларига хат йўллаган бўлиб, унда футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлик 2024 йилнинг 10 январига қадар бартараф этилиши ва асослантирувчи маълумот тақдим этилишини сўраганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сон қарорига кўра профессионал футбол клублари йиллик ҳаражатлар сметасини ФИФА ва ОФК талабларидан келиб чиқиб, ЎФА билан келишган ҳолда тасдиқлаши лозим. ЎФА сўнгги икки мавсумдан буён мазкур қарор ижросини таъминлаб келмоқда. Шунга қарамай, айрим футбол клублари смета доирасидан четга чиқиши оқибатида, болалар ва аёллар футболи, инфратузилмани сақлаш ва ривожлантириш ҳамда шу қатори бошқа зарур масалалар оқсамоқда.

16 январь куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ЎФА комиссияси қўшма йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилишда ЎФА томонидан қўйилган талаб ижросини бажармаган футбол клубларига нисбатан тегишли чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 12:05, 11.01.2024.
Ўқилди: 1440 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.