"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель энди клублар учун трансфер бозорида ишлаш қийинлашганини тан олди.
“Сабр - бу менинг энг кучли фазилатим эмас. Ҳар бир мураббий ҳар доим трансфер ойнасининг биринчи кунидаёқ ўзи хоҳлаган футболчиларни олишни истайди, лекин бу ҳеч қачон амалга ошмайди. Мен аввалгига қараганда анча сабрли бўлдим. Биласизми, трансфер бозорида ишлаш қийинлашди. Анча қийинроқ. Лекин биз ҳар доим шу йўналишда ишлашга ҳаракат қиламиз", - деди Тухель.
Жорий мавсумда Бундеслиганинг 15-туридан кейин “Бавария” пешқадам “Байер”дан 4 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.