Бразилия терма жамоасининг янги мураббийи Доривал Жуниор жамоанинг асосий юлдузи – ҳужумчи Неймар ҳақида гапирди.
"Бразилия Неймарсиз ўйнашни ўрганиши керак, чунки у узоқ вақт жароҳат олган. Бу дунёдаги энг яхши учта футболчидан бири.
У тўлиқ тузалиб кетгач, биз унинг ёрдамига ишонамиз", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансфер ойнасида Саудия Aрабистони чемпионатига ўтиб, "Aл-Ҳилол" билан меҳнат шартномасини имзолаган эди.