Бунгача “Сампдория” ва “Болонья” клубларида тўп тепган уругвайлик футболчи Гастон Рамирес ватанига қайтишга қарор қилди ва “Пенарол” билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда Уругвай клуби матбуот хизмати хабар берди. Битимнинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор этилмаган. Рамирес “Пенарол”да аввал ҳам – фаолиятининг бошида, 2009/2010 йилги мавсумда ўйнаган.
У Италия чемпионатидан ташқари Aнглияда - хусусан, «Халл Сити», «Саутгемптон» ва «Мидлсбро» каби клубларда ҳам ўйнашга муваффақ бўлди.
2010 йилдан 2018 йилгача Уругвай терма жамоасига жалб қилинган, бироқ жаҳон чемпионатида фақат бир марта – 2014 йилда ўйнаган.