Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих келажаги ҳақида берилган саволга жавоб берди.
– Мен фақат "Бавария"га эътибор қаратганман. Мен учун бу умуман қиш мавзуси эмас.
– Шартномангиз муддати 2025 - йил июн ойида тугайди...
– Пайти келиб клуб менга шартнома муддатини узайтириш масаласида мурожаат қилади ва биз буни ОАВ билан эмас, балки ўзаро муҳокама қиламиз", - деди немис ярим ҳимоячиси.