"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор норвегиялик Эрлинг Холанд ва франциялик Килиан Мбаппенинг "қироллик" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
— "Реал"да Мбаппени кўришни истайсизми ёки Холандними?
"Клуб президенти трансферлар билан шуғулланади, бу унинг ваколати. Шунинг учун мен бу мавзу ҳақида гапиришни хоҳламайман. Жамоанинг ҳозирги ўйинчилари бахтли, ҳамма ўйин вақтига эга. Бизда клуб учун ҳамма нарсага тайёр бўлган 25 нафар футболчи бор”, - дейди бразилиялик ҳужумчи.
Бир кун аввал “Реал” Испания Суперкубоги учун баҳсда “Барселона”ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Винисиус учта гол урди.