Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Ренн" Матич билан шартномани бекор қилмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич катта эҳтимол билан "Ренн"да қолади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта футболчи Франция жамоаси раҳбарияти билан жанжаллашиб қолган, шундан сўнг у машғулотларни қолдириб, Лондонга қайтишга қарор қилганди.

Манбага кўра, 35 ёшли ярим ҳимоячи 15 январь, душанба куни яна бир бор "Ренн" раҳбариятидан шартномани бекор қилишни сўраган, бироқ қатъий рад жавобини олган. Қайд этилишича, "Лион" сербиялик футболчи билан шартнома имзолашга тайёр.

Матич август ойида "Рома"дан 2,5 миллион евро эвазига "Ренн" футболчисига айланди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 19та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Олдинроқ Матичнинг "Рома"га қайтиш нияти борлиги ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 23:17, 15.01.2024.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.