Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчи позициясини мустаҳкамлаш учун қисқа муддатли вариант қидирмоқда.
Клубнинг асосий мақсадлари Виктор Осимхен ва Иван Тоуни январ ойида 100 миллион евродан ошиб кетишини ҳисобга олган ҳолда, "кўклар" бор эътиборини бошқа ўйинчиларга қаратишга қарор қилишди.
Журналист Мэтт Лоунинг маълумотларига кўра, "Челси"да сўнгги олти ойни Саудия Aрабистонида ўтказган икки ҳужумчи варианти бор.
Гап "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема ва "Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино ҳақида кетмоқда.
Иккала футболчи ҳам Саудия Aрабистонидаги ҳаётдан норози ва Европага қайтишни хоҳлайди.
"Челси" ушбу футболчилардан бирини мавсум охиригача ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.