Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миржалол Қосимов: «Йигитларнинг иштиёқи мени хурсанд қилди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Гонконг миллий терма жамоалари ўртасидагси Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган ўйини олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб мезбон терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

— Ушбу ўйин олдидан Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 10 кунлик ўқув-машғулот йиғинимиз жуда фойдали бўлди. Шунинг учун ҳозирги пайтда терма жамоа йигитларининг жисмоний тайёргарлиги ва кайфияти ҳолати яхши ҳолатда. Улар мухлислар қаршисида тўп суришни соғинишган. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини истардик. Ишқибозлар ўйиндан кейин стадионни яхши кайфиятда тарк этиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Мени хурсанд қилган жиҳати, ушбу йиғинга футболчиларнинг ўзлари жиддий ёндашишди. Уларнинг интилиши, хоҳиши қувонарли бўлди. Йигитларнинг ўзлари қўнғироқ қилиб, йиғин қачон бошланишини сўрашган ҳолатлар ҳам ҳар доим ҳам бўлавермайди.

— Виталий Денисов нима учун бу ўйинга таклиф қилинмади?
— Виталий “Днепр”дан кетганидан кейин янги жамоага қўшилиши учун анча вақт ўтказиб юборди. У 22 январдан машғулотларга киришди. Шунинг учун ҳали жисмоний формасини тўлиқ тиклаб олгани йўқ. Боз устига, у янги жамоасидаги мураббийининг ишончини қозониб, асосий таркиб ўйинчисига айлангани муҳим биз учун ҳам, футболчи учун ҳам. Футболчи терма жамоанинг битта ўйинга келиб-кетиши унчалик катта аҳамиятга эга эмас, муҳими унинг клубида мустаҳкам ўрнашиб олиб, узоқ муддатли шартномага эга бўлишидир. Ундан ташқари, “Локомотив” ёрдамчи мураббийи Черевченко ҳам футболчини ҳозирча безовта қилмаслигимизни илтимос қилди.

— Ҳонконг терма жамоаси ҳақида фикрингиз?
— Рейтинг бўйича жамоа анча паст ўринда бўлса-да, аммо ҳар қандай жамоани ҳурмат қилиш керак. Ҳонконг билан шундай ўйинлар бўлганки, Тошкентда 2:2, сафарада 0:0 ўйнаганмиз. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Ҳонконг бутун жамоа бўлиб, тартибли ҳимояланадиган жамоа. Яхши биласиз, футболда яратишдан кўра, бузиш осонроқ. Эртага рақиб жамоанинг ҳимоясини ёриб ўтиш йўлларини топамиз ва бу уни мағлуб этамиз деган умиддаман.

— Терма жамоага илк марта таклиф этилган Алибобо Раҳматуллаев ўзини қай томонлама кўрсата олди?
— Авваламбор, уни миллий терма жамоа манфаатидан келиб чиқиб, йиғинга таклиф қилдим. Худди Гадоев сингари уни ҳам секин-секин йиғинларга қўшиб бориш орқали терма жамоада мустаҳкам ўрин олишига эришамиз. Назорат ва ўртоқлик ўйинларида у ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнади. Ҳозирги пайтда қанотлар тез бўлса, ўйин ҳам яхши чиқяпти. Шунинг учун уни терма жамоага чақирилди.

— Санжар Турсунов эртанги ўйинда майдонга тушадими?
— Санжар БААдаги машғулотлар чоғида жароҳат олганди. Ҳозирги кунда у жароҳатидан фориғ бўлган, аммо жисмоний яхши ҳолатда эмас. Шунинг учун эртага ўнг қанотдан Сервер Жепаровни ўйнатмоқчиман. У ўзининг ёнига бир неча ҳимоячиларни жалб қилиши орқали, бу қанотда ўйнайдиган ҳимоячимизга жой очиб бериши керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:57, 05.02.2013.
Ўқилди: 6518 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.