"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи бу клубда кўп йилларини ўтказишга умид қилаётганини тан олди.
Венгриялик футболчи жорий мавсум бошланишидан аввал "РБ Лейпциг"дан 70 миллион евро эвазига "қизиллар" сафига қўшилганди.
23 ёшли ярим ҳимоячи дарҳол Юрген Клопп жамоасининг муҳим бўғинига айланди. "Мен "Ливерпул"да имкон қадар узоқ вақт ўйнашни хоҳлайман", - деди футболчи, инглиз ОAВга берган интервьюсида.
"Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан ва жамоа билан имкон қадар кўпроқ соврин ютишга умид қиламан", - деди Собослаи.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Доминик Собослаи “Ливерпуль” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.