"Aстон Вилла" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандер Дендонкер "Наполи"га ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Девид Орнштейн ижтимоий тармоғида ёзади.
Орнштейн ёзганидек, Италиянинг амалдаги чемпиони "Астон Вилла" билан Дендонкерни ижарага олишига келишиб олган - ҳозирча жорий мавсум охиригача.
Шунда футболчини сотиб олиш мумкин, агар "адзуррилар"да бундай истак бўлса, албатта. Бельгияликнинг ўзи эса фаолиятидаги бундай қадамга қарши эмаслиги аниқ, чунки жорий мавсумда у барча расмий турнирларда 15 та ўйин ўтказди ва “Aстон Вилла” лагерида асосий таркиб ўйинчиси эмас.