Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 8 соат давом этган ўйинда нидерландиялик учинчи шахматчини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 10-тур баҳслари ўтказилди.

Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда нидерлендиялик Макс Варвердамга қарши қора доналарда ўйнади.

Дебютдаги 20 та юришдан кейин вазият тенг эди. Кейин эса мезбон спортчи 2-3 хатога йўл қўйган бўлса, Абдусатторов кучли юришларни топа бошлади ва 30-юришга келиб ютуқли вазиятга эга бўлди. Боз устига, рақиб цейтнот ҳолатига тушиб қолди. Шунга қарамай, Варвердам аниқ юришларни топа бошлади ва вазиятни тенглаштирди.

Айнан вақт қўшиладиган пайтга келиб (39-юриш) Нодирбек бир пиёдани қурбон бериб, бошқасини асраб қолиш керак бўлган пайтда бу юришни топа олмади ва хато юришни амалга оширди. Шундан сўнг устунликлик Макс томонига ўтиб кетди.

Аммо рақибнинг устунлиги узоққа чўзилмади. Нидерланд шахматчиси 42-юришдан "текин" пиёдани уриб, ноаниқликка йўл қўйган бўлса, Фарзин билан кейинги юришда қўпол хато қилди. Натижада вазият тенглашди.

Абдусатторов эса бундан унумли фойдаланиб, аста-секин рақибни қийин вазиятга тушира бошлади ҳамда 71-юришга келиб ғалабани расмийлаштирди.



Ушбу ғалаба туфайли Абдусатторовнинг очколари 6,5 тага етди ва у пешқадамликни мустаҳкамлади. Ҳиндистонлик Домараджу Гукеш ҳисобида ҳам шунча очко бор.

Tata Steel Chess-2023 мусобақасида бугун дам олиш куни. Ҳамюртимиз эртага хитойлик аёл Жу Венжунга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:15, 25.01.2024.
Ўқилди: 6956 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.